Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

– „Айтинг: «Мен сизларни фақат ваҳй билан қўрқитиб-огоҳлантирурман»“,    [21:45]


яъни мен сизларни огоҳлантиришим ваҳйга боғлиқ. «Нажм» сурасида айтади:


وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى
۩ إِنْ هُوَ إِلاَّ وَحْيٌ يُوحَى
– „Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Оллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳй қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳйдир“.             [53:3-4]


Бу ердаги сўзламас калимаси умумий лафзлардан бўлиб, Қуръон ва Суннатни ўз ичига олади. Уни Қуръонга хослайдиган нарса китобда ҳам, Суннатда ҳам келмаган. Демак, у умумийлигича қолади. Яъни ҳамма ҳукмлар ҳақида гапирган нарсаси ваҳйдир. Гапирган нарсасини фақат Қуръонга хослаш дуруст эмас. Балки у Қуръон ва Ҳадисни ўз ичига олган умумий ҳолатда қолиши лозим.

 

Аммо Оллоҳ Таоло тарафидан етказган нарсасини қонунчилик ва ундан бошқа аҳкомлар, ақидалар, фикрлар ва қиссаларга хослаш, уни зироат, саноат, илм ва бошқа-бошқа дунё ишлари, услублар ва воситаларни ўз ичига олмаслиги икки иш билан бўлади: биринчиси бошқа насслар ваҳйни қонунчиликка хослаб келган. Масалан, Расулуллоҳ с.а.в. хурмони чанглатиш хусусида айтдиларки: «Сизлар дунё ишларингизни билувчироқсизлар». Бадр жангида улар тушаётган жой ҳақида бу Оллоҳ тарафидан ваҳйми ёки раъй, уруш ҳийласими, деб сўрашганда, «Бу раъй, уруш хийласи», деб айтдилар. Бу нусуслар ваҳйни дунё ишларидан бошқага ва уруш, раъй, ҳийла кабилардан бошқа нарсага боғлаяпти. Иккинчиси ваҳйни ташриъ, ақида, ҳукм ва бошқа нарсаларга боғлаётган нарса - баҳс мавзусидан равшан кўриниб турибди. Бу шундан иборатки, у киши расулдир, баҳс эса бошқа нарсада эмас, жўнатилган нарса ҳақида боряпти. Демак, сўзнинг мавзуси - хословчи нарса. Умумий сийға умумийлигича қолади. Лекин бу умумийлик шу умумлик келган баҳс мавзусида бўлади, ҳамма мавзуни ўз ичига олмайди. Тўғри ибрат - лафзнинг умумийлигида, сабабнинг хослигида эмас. Лекин сабабдан мурод Қуръон у сабабли юз берган ҳодиса. Демак, мавзу унга хос эмас, балки барча ҳодисаларни ўз ичига олади. Лекин ҳамма мавзуларни эмас, фақат шу сўзнинг мавзуларини. Ваҳй баҳсининг мавзуси огоҳлантириш ҳақида, яъни қонунучилик ва ҳукмлар ҳақидадир. Оллоҳ Таоло айтади:

 

قُلْ إِنَّمَا أُنذِرُكُمْ بِالْوَحْيِ
– „Айтинг: «Мен сизларни фақат ваҳй билан қўрқитиб-огоҳлантирурман»“.    [21:45]


Бу оятлар баён қиладики, мақсад у олиб келган ақида, ҳукмлар ва ҳар бир етказиш, огоҳлантириш, буюрилган нарсадир. Шунинг учун услубларни, инсон табиатидан бўлган табиий феълларни, юриш, гапириш, ейиш ва бошқа ишларни ўз ичига олмайди. Ваҳй ақида, шаръий ҳукмларга хосланади, ақида ва ҳукмларга кирмайдиган восита ва услублар каби нарсаларни ўз ичига олмайди. Шунга кўра, Расулуллоҳ с.а.в.га етказиш буюрилган бандаларнинг феъллари, фикрларига тааллуқли ҳар бир нарса Оллоҳ тарафидан бўлган ваҳйдир.

 

95-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260